• Асосий
  • Расмий
  • Тендерлар
  • “O‘zbekgidroenergoqurilish” AJ e’lon qilindi konkurs po vyboru organizatsii dlya provedeniya nezavisimoy otsenki sistemy korporativ boshqaruvi po itogam 2021 yil

«O’ZBEKGIDROENERGOQURILISH» AJ ички аудит хизмати ходими лавозимига танлов эълон қилади

Бўш иш ўрини тавсифи:
Мажбуриятлари:
- Қўйидаги йўналишлар бўйича тегишли текширувларни ўтказиш орқали ички аудитни (ҳар чоракда ва ҳисобот йили якунларига кўра) амалга ошириш:
- тасдиқланган бизнес-режа бажарилишини;
- корпоратив бошқарув тамойилларига риоя қилинишини;
- бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисобнинг ҳолатини;

- солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўғри ҳисоблаб чиқилиши ва тўланишини;
- молия-хўжалик фаолиятини амалга оширишда қонун ҳужжатларига риоя этилишини;
- активларнинг ҳолатини;
- ички назоратнинг ҳолатини.
- тузиладиган хўжалик шартномаларининг қонун ҳужжатларига мувофиқлиги юзасидан экспертиза ўтказиш;
- бухгалтерия ҳисобини юритишда ва молиявий ҳисоботни тузишда корхонанинг таркибий бўлинмаларига методик ёрдам бериш, уларга молия, солиқ, банк қонунлари ва бошқа қонун ҳужжатлари масалалари бўйича маслаҳатлар бериш;
- техник топшириқларни ишлаб чиқишда, ташқи аудиторлик ташкилотларининг таклифларини баҳолашда ҳамда аудиторлик текширишларини ўтказиш учун ташқи аудиторлик ташкилотини танлашда тавсияларни тайёрлашда корхонанинг кузатувчи кенгашига кўмаклашиш.
Лавозим номзодига қўйиладиган талаблар:
Қуйидаги ҳужжатларга эга бўлган номзодлар танлов қатнашчиси бўлиши мумкин:
- Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатга;
- ички аудитор сертификатига;
- Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларида, ёхуд Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасидаги таълимга тенглиги эътироф этилган хорижий давлат таълим муассасасида олинган олий иқтисодий маълумот ҳақидаги дипломга;
Лавозим номзодига қўйиладиган алоҳида талаб:
Асосий иш жойи бўйича шартнома тузилиши.
Ички аудит хизмати ходими лавозимига:
- суд қарори билан муомалага лаёқатсиз ёки қисман муомалага лаёқатсиз деб топилган;
- маълум бир муддатга давлат лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган;
- уч йил давомида ҳуқуқбузарлик учун интизомий жавобгарликка тортилган;
- йил давомида қасддан ҳуқуқбузарлик учун маъмурий жазога тортилган;
- Жамият Кузатув кенгаши аъзоси ёки Ижроия органи раҳбари билан қариндош ёки қуда-андалар бўлган шахслар номзод бўла олмайдилар.
Телефоны:78-148-80-00, 90-999-08-43
Электронная почта: Бу электрон манзил спамлардан химояланган. Уни куриш учун JavaScript ни ишга туширишингиз керак.

Обуна бўлиш

Тескари алоқа