“O‘zbekgidroenergoqurilish” акциядорлик жамияти ички аудит хизмати ходими лавозимига танлов эълон қилади
Лавозим:
Ички аудит хизмати ходими (аудитор).
Малака талаблари:
• Олий иқтисодий маълумот;
• Охирги 10 йилнинг камида 2 йиллик соҳавий иш стажи (бухгалтерия, аудит, молия ёки солиқ назорати соҳасида);
• Ўзбекистон Республикасида тан олинган амалдаги “Ички аудитор” малака сертификати.
Тақдим этиладиган ҳужжатлар:
Танловда иштирок этиш учун номзодлар томонидан қуйидаги ҳужжатлар (Кузатув кенгашига тақдим этилаётганлигини кўрсатган ҳолда) тақдим этилиши лозим:
• Ариза ва батафсил маълумотнома (резюме/CV);
• Паспорт (ID-карта) нусхаси;
• Олий маълумот тўғрисидаги диплом нусхаси;
• Ички аудитор сертификатининг нусхаси ва номзод ҳақидаги бошқа зарур маълумотлар.
Ҳужжатларни қабул қилиш муддати: 2026 йил 31 октябрь соат 18:00 гача.
Ҳужжатларни почта орқали юбориш ёки “O‘zbekgidroenergoqurilish” АЖга қуйидаги манзил бўйича шахсан тақдим этиш керак:
• Манзил: 100007, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Феруза кўчаси, 15-а уй.
• E-mail: Этот адрес электронной почты защищён от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.
• Расмий веб-сайт: http://uzbekgidroenergoqurilish.uz/
• Телефон: (78) 148-80-00

